Get Mystery Box with random crypto!

#Таъзия Чортоқ яна бир илм юлдузидан айрилди. 'Зайд ибн Хори | ...🗻...Donyor Diyor...🗻...

#Таъзия

Чортоқ яна бир илм юлдузидан айрилди.
"Зайд ибн Хориса" масжидида куп йиллар имомлик килган Устозимиз Рахимжон хожи домланинг вафотлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳум домламизни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум домламизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деймиз.

Жаноза эртага эрталаб соат 7.00 да "Зайд ибн Хориса" жомеъ масжидида.