Get Mystery Box with random crypto!

Қаранглар, ҳаётнинг тонглари гўзал, Гул юзин шабнами, чанглар | SHOPPING IN ISTANBUL FOR MAN

Қаранглар, ҳаётнинг тонглари гўзал,
Гул юзин шабнами, чанглари гўзал,
Уфқнинг қизарган ранглари гўзал,
Ҳар отган тонггимиз, муборак дўстлар.

КЎНГИЛда бўлмасин, эй дўстим тугун
Ҳаётдан нолибон чиқармагин ун,
Кимнингдир ҳаёти тугади бугун,
Ҳар отган тонггимиз муборак дўстлар.

Бахт дея ўйламанг мол-дунё сочмоқ,
Йўқчилик дардидан йироққа қочмоқ,
Асл бахт — ҳар тонгда кўзларни очмоқ,
Ҳар отган тонггимиз, муборак дўстлар.

Ташвишлар битади, бўлманг гирёна,
Юракда янграсин, гўзал тарона,
Чин дилдан Аллоҳга айтинг шукрона,
Ҳар отган тонггимиз , муборак дўстлар.

Яқинларингизга улашинг

@PostBot 61b7c06dd052e