Get Mystery Box with random crypto!

#асарга_ишланган_лавҳалар. Афруз йигитларидан кейин тўрга ро | Қисқа сатрларда. Azizaxon Ismoilova kanali️️

#асарга_ишланган_лавҳалар.

Афруз йигитларидан кейин тўрга ростдан ҳам Тоҳир Маҳкамов чиқиб келди.

-Нодирхооон! Ука, бахтли бўлииинг!

Икки кафтини бирлаштириб, баланд кўтарганча қутлаётган бу Мақсудхон ака эди. Даврага тўйбоп шўх мусиқа оҳанги таралди. Ўрнимдан туриб, пастга- Мақсудхон аканинг ёнига шошдим. У ҳам жилмайганча мен томонга юриб келаётган экан.

-Ака, раҳмат! Кутмагандим...
-Нега кутмайсиз? Айтгандим-ку! Қўқонли "баллар" ни ҳали билмайсиз десам, хафа бўласиз тағин...

Ҳофизнинг ёнига яқинлашдим. Кулиб, у ҳам қўлини кўксига қўйди.

-Шу бала роса фанатиз-да, ака! Айтдим-у сизни кўрсалар бир бошқача бўлиб кетадилар деб...

Ҳофизга қайси қўшиқни буюртма қилишни бир зум ўйлаб қолдим. Унинг қулоғига пичирлаб, ортга қайтаётганимда-ўша илк бор эшитганимда, маъносига ажабланган қўшиғимнинг сокин мусиқаси янграй бошлади.

"Ойдин кўлда оқ ўрдак, ўполмадим бўйнидан...
Қандай тортиб оламан, энди биров қўлидан...

"Ишқ ва ишқсизлик"

@Qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab