Get Mystery Box with random crypto!

Бир аёл ҳақида ҳикоя қилинади. У аёл кўчага ясан-тусан қилиб ч | Yaproqq 🍁

Бир аёл ҳақида ҳикоя қилинади. У аёл кўчага ясан-тусан қилиб чиқар эди. У вафот этганида унинг баъзи қариндошлари туш кўришган экан. Тушларида аёл Аллоҳнинг хузурида тор кийимда турар шамол эсиб унинг кийимини баданидан ажратар Аллоҳ эса аёлдан юз угуриб шундай дер экан уни чап томон эгаларига қўшиб жаханнамга улоқтиринг чунки у чиройини номахрамларга кўз-кўз қиладиганлардан эди. Имом Аз-Захабий «Ал Кабаир»

Ваҳоланки Аллоҳ таоло аёлларга шундай хитоб қилади: “Ўз уйларингизда ўтиринглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар ва бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса) илгариги жоҳилият давридаги ясан-тусан каби очиқ-сочиқ ҳолда чиқманглар” [Аҳзоб: 33].

@yaproqq