2022-01-07 12:23:29
“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилги 1-стипендия танловини эълон қилади!
Муддати: 2022 йил 10 январдан – 10 февралга қадар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси учун энг устувор соҳалар учун
420 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
- бакалавриат таълим дастури учун *120* нафар,
- магистратура таълим дастури учун
*180* нафар,
- докторантура таълим дастури учун
*120* нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.
Барча таълим дастурлари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун камида
20 та ўрин ажратилиб, бундай ёшларимизга алоҳида эътибор қаратилади.
Номзодларнинг ҳужжатлари
2022 йил 10 январдан – 10 февралга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.
Саралаш босқичлари
2022 йил 10 февралдан – 10 мартга қадар давом этади.
Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил ёритиб берилган: http://admission.eyuf.uz/
Батафсил - https://eyuf.uz/site/view?id=630
“Эл-юрт умиди” жамғармаси юртимизнинг умиди, ишончи ва таянчи бўлган
сиз ёшларни кутиб қолади!!!
@elyurtumidifoundation
172 views09:23