Get Mystery Box with random crypto!

ПАЙҒАМБАРИМИЗ (с.а.в.) ХУШ КЎРГАН ЁНҒОҚ ВА ОЛМА Ёнғоқ осон | Стальной мотивации

ПАЙҒАМБАРИМИЗ (с.а.в.) ХУШ КЎРГАН ЁНҒОҚ ВА ОЛМА

Ёнғоқ осон ҳазм бўлмайди. У пишлоқ, майиз билан ейилса, фойдалидир. Агар унинг ўзи ейилса, зарар келтириши мумкин.
Ёнғоқдан мураббо қилинса, томоқ касалликлари учун ғоятда фойдалидир. Ибн Сино ёнғоқ ва анжирнинг заҳарга даво эканини айтган.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнғоқни доимо пишлоқ билан ер эдилар.

Олма ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг севимли меваларидандир. Олма қанча ширин бўлса, шунча фойдали ва ақл қувватини кўпайтиради. Нордон олма ейилса, хотира яхшиланади. Ширин олма ақлга қувват бериш билан бирга қалбга ҳам фарахлик бахш этади. Ошқозон ва юракка қувват беради.

@stalmotiv