Get Mystery Box with random crypto!

Жуда кўпчилик ўзини севишни кибр ва манманлик билан алмаштириш | Қисқа сатрларда. Azizaxon Ismoilova kanali️️

Жуда кўпчилик ўзини севишни кибр ва манманлик билан алмаштиришади...

Ўзини севиш - бу ўзингизни барча хислатларингиз билан, камчилигу, ютуқларингиз билан бирга, озғинмисиз ёки семиз, чиройлими ёки чиройли эмас, оқмисиз ёки қорамисиз борингизча севги билан қабул қилиб, ҳар доим ҳар қандай вазиятда ўзингизни ҳурмат қила олишингиздир!..
Яратган сизни худди шу ҳолатингиз билан , бор хислатларингиз билан мукаммал қилиб яратганини англаб етиш, ўзини севиш дейилади.
Сиз бетакрор ва ягонасиз,сиз борлиқнинг ягона заррасисиз, камчиликларингиздан уялманг ва диққатингизни ижобий хислатларингизга қаратинг , чунки сиздаги индивидуаллик бошқага берилмаган, сиз шу ҳолингизда мукаммал яратилганингизни тан олинг...
Агар сиз ўзингизга севги ва ҳурматда бўлсангиз, атрофингиз ҳам қалбан тан ола бошлайдилар, улар бизга кўзгудирлар, яъни ҳаётимизга кириб келган инсонлар аслида бизнинг аксларимиздир!..
Инсонлар тарафидан қилинаётган муносабатлар орқали, қалбингизга бўлган баҳонгизни билиб олишингиз мумкин...
@baxt_doimo_siz_bilan