Get Mystery Box with random crypto!

#яхши_шеърлар. Мен ҳақимда сўрасалар сендан агар, Сен уялма, | Қисқа сатрларда. Azizaxon Ismoilova kanali️️

#яхши_шеърлар.

Мен ҳақимда сўрасалар сендан агар,
Сен уялма, ҳолсизланма, туйма хатар.
Ва бемалол ўзни тутиб бепарво сал,
Дегин: Севди. Севганидан бўлди касал.

Чунки, дегин, севар эди ўзин билмай,
Кишининг ҳам, ҳушининг ҳам сўзин қилмай.
Дегинки у ёниб севди, тўйиб севди,
Роҳатларин бир чеккага қўйиб севди.

Ёнар эди, балки ҳануз ёнар дегин,
Зулмим сабаб юраклари қонар дегин.
Изламадим, сўрамадим ҳолини де,
Ғафлат аро тотдим ҳаёт болини де.

Ерга урдим дегин орзу, хаёлларин,
Қилмишимнинг тортмадим де малолларин.
Сўнг ишқини битди дегин зар лавҳада,
Исмимни ҳам қўйди дегин сарлавҳада...

БОБУР БОБОМУРОД


Ижро: Ферузабону

Лавҳа ўзимдан.

@Ummuzaynabummuijodi