Get Mystery Box with random crypto!

#нимадир. Роса китоб савдоси қизиган маҳал Мунозара гуруҳида | Қисқа сатрларда. Azizaxon Ismoilova kanali️️

#нимадир.

Роса китоб савдоси қизиган маҳал Мунозара гуруҳидаги опа сингилларимиз, қадрдонларимиз каминанинг ҳаққига истиғфор давраси уюштириб чиройли дуоларини йўллашибди, бироз бехабар қолибман.

Хабар топганимдан кейин ҳам тузукроқ раҳмат айтолмадим. Одатда кимдир ҳаққимга дуо қилса, эвазига нимадир бергим келади.

Дуога жуда илоҳий неъмат деб қарайман ва унинг дилга тугилиши ҳам ўз-ўзидан бўлмайди. Ҳозир мунозара гуруҳини қидириб юриб, ўша ҳаққимга дуо қилган опа сингилларимизнинг рўйҳатини олдим.

Ичларида энг кўп истиғфор ўқиган опаларимиз бор экан: исмлари Шоҳистахон ва Нодирахон. Шу қадрли инсонлардан манзилларини китоб сотув ботимга юборишларини сўраб қоламан. Атаган ҳадям бор.

Ва яна... Қолган иштирокчиларга ҳам ҳадядан-да улуғ совғам бор. Уларнинг ҳаққига битта Қуръон ҳатмимнинг савобини баҳшида қилмоқчиман. Номма-ном айтиб. Аллоҳ рози бўлсин, агар дуооарингизга муносиб ҳадя билан жавоб қайтара олмаётган бўлсам...

Барчаларингизни яхши кўраман.

А. И

(баъзи сабабларга кўра гуруҳларга изоҳ ёзолмайман. Шунинг учун шу ерга ёздим. Тўғри тушунасизлар деган умиддаман.)